https://electroinfo.net

girniy.ru 1
© «WWW.KAMALOV.UZ» МЧЖ Матбуот хизмати



ПРЕСС-РЕЛИЗ

2010 йил 21 июль


UCell тақдим этади: 19 сентябрь куни Тошкентда «Истиқлол» Санъат Саройида «Анатолия Оташи» мегамашҳур жаҳон шоуси! Бир дақиқада 218 та зарб! Бу инсоннинг юрак уриш зарблари эмас, балки «Анатолия Оташи» турк ансамбли артистларининг қадамрақслари.
65 нафар ўйинчи, замонавий ва миллий оҳанглар чатишган мусиқа, пошналарнинг товуши, қийқириқ, хуштакбозлик, барабанлар гумбурлаши ва томошабинларга тўъфондек ағдариладиган чексиз қувватга эга бу шоуда мумтоз ва замонавий рақсларнинг ғаройиб уйғунлиги – мана шудир «Анатолия Оташи»!
Замонамизнинг буюк турк хореографи Мустафо Эрдоган ўз шоусини, Оташ ва Шамол қонунларига мувофиқ: оташ туғилган жойда, шамол ҳам вужудга келади қабилида шакллантирган. 90 дақиқали мусиқий дастур аста-секин ривожланиб, мавзуни ёритиб боради: Одам Ато ва МомоҲаводан, замин оташини ўғирлаб, одамларга ҳадя этгани учун, Зевс буйруғи бўйича Кавказ тоғлари қоясига кишанланган Прометей. Ўлмас қаҳрамон жигарини чўқилаб турувчи лочин, ҳамиша тўла қутисидан инсонларга кулфат ва бахтсизликлар улашувчи Пандора…
Прометейдан илоҳий учқунни олган инсонлар, то ваъда этилган Ёвузлик ерга тушгунга қадар, ҳурсандчиликда яшайдилар…бу тушган Ёвузлик ердаги мавжуд Яхшиликдан янада жозибалироқ, қалбларни жўнбушга келтирадиган даражада ниҳоятда шаҳватли, илоҳий учқунни йўқ қилиб, уни кукунга айлантиришга қодир даражада ниҳоятда шавқатсиз… Илоҳларгина биладилар – уларга: ойдин, соф, покиза, бокира Муҳаббатгина бардош бера олади… Яхшилик ва Ёвузлик шавқатсиз жангда тўқнаш келадилар, лекин бунда на ғолиблар, на енгилганлар бўлмайди – бу кураш жаҳон Тарихидаги бир лаҳзадир: даврлар ўзгаради, аҳоли бир ердан иккинчи ерга кўчиб ўтади, бошқа одамлар, бошқа Илоҳлар… Ҳодисалар шиддат билан муҳаббат ва шаҳват, уруш ва тинчлик, эркак ва аёл муқаддимаси воқеалари ягона оташин қуёш гирдобига шўнғийди.

Биринчи иккита маълумоти бўйича файласўф ва бошқарувчи бўлган Мустафо Эрдоган, замонавий дунёни ўйнаб англашнинг миллий рақс ва хореографияда акс этган мазмунини яратди. Бу ерда: майин жозибаси билан ўзига тотрувчи бел ва дарвишларнинг рақслари ҳамда юнонларнинг сиртакиси, раққосларнинг толмаслиги ва эпчиллигини намоён этувчи мусобақа рақси – умумкавказ лезгинкаси сеҳрли равишда қўшиб юборилган. Буюк рассом ва файласўф Леонардо да Винчи айтганидек: «Энг ёрқин оташгина тафтли бўлади».

«Анатолия Оташи» турк шоусида бутун дунё бўйлаб меҳр ва ойдинлик ёғдусини таратиб келаётган ва, бир вақтлар ўлмас Прометей одамлар учун ерга олиб тушган, ана шу Оташнинг рангбаранг бўёқлари ва ҳайратли нурлари бирлашгандир. Ва бу оташ - Анатолиядан!
Гиннес рекордлари китобига икки карра киритилган бу ажойиб «Anadolu Atesi/Анатолия Оташи» шоуси бутун дунё бўйича: Россия, Украина, АҚШ, Германия, Франция, Бельгия, Швейцария, Нидерландлар, Австрия, Исроил, Хитой, Япония ва бошқа давлатлардаги миллионлаб муҳлисларнинг қалбидан жой олган.
Фақат бир кеча!
2010 йил 19 сентябрь куни «Истиқлол» Санъат Саройи саҳнасида «Анатолия Оташи» ёрқин шоуси!


Лойиҳа вакили: UCell

Лойиҳа продюсери - Камалов Арслан


Лойиҳа ижтимоий ҳамкори – «Ўзбекистон» меҳмонхонаси.

Ижтимоий ҳамкорлар ёрдами туфайли, «Анатолия Оташи» дэнс-шоусига, ҳар доимгидек, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ташриф буюрадилар. Акция Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёрдамида амалга оширилади.


Чипталарни бронлаштириш ва ҳарид қилишни www.kamalov.uz сайтида on-line буюртмаси ва 0950 қисқа рақамига уяли телефонингиздан қўнғироқ қилиш орқали амалга оширишингиз мумкин.
Тошкент шаҳри бўйича чипталарни етказиб бериш – бепул.
Чипталарни:
2010 йил 10 сентябргача «KONTINENT» Савдо-Кўнгилочар Марказида (Яккасарой тумани, Миробод кўчаси-2; Grand Mir Hotel меҳмонхонаси олдида) терминал бўйича,
2010 йил 11 сентябрдан – «Истиқлол» Санъат Саройи кассасида ҳарид қилишингиз мумкин.
UCell абонентлари учун чипталар ҳарид қилишда махсус шароитлар яратилган (тўлиқ маълумот www.kamalov.uz сайтида)

© «WWW.KAMALOV.UZ» МЧЖ Матбуот хизмати