https://electroinfo.net

girniy.ru 1 2 ... 4 5
Ислом Нури


Болалар учун


Мусулмон боланинг китобчаси

Эътикод, тарих, ибрат, одоб

(Мактаб ёшидаги болалар учун илк Ислом дарслари)

Хассон ибн Собит

1424 х. - 2003 м


Мундарижа


Ота-оналар ва устозларга

1 Бу дунёни ким яратган?

2 Аллох таоло ким?

3 Дин нима дегани?

4 Пайгамбар ким?

5 Шайтон нима учун яратилган?

6 Аллох кофирларни жазолайди.

7 Энг сўнгги пайгамбар

8 Кимга ўхшаган бўлишни хохлайсиз?

9 Энг улуг китоб

10 Ислом кандай дин?

11 Аллох – мусулмонларнинг дўсти

12 Икки фаришта

13 Кабрдаги хаёт

14 Киёмат кандай кун?

15 Дўзах – энг ёмон жой!

16 Жаннат кандай жой?

17 Мусулмон бола кандай бўлади?


Ота-оналар ва устозларга

 

Фарзандимиз ёшлигидан бошлаб эътикодли, билимли, одобли, ва гайрат-шижоатли бўлиб усиши учун унга кандай тарбия бермогимиз керак? Болага гўдаклик чогида нималарни ўргатиш лозим? Бунинг учун кайси адабиётларга мурожат килсак бўлади? Табиийки, бу саволларнинг жавоби жуда хам ўнгай эмас. Болажонларнинг исломий  кутубхонаси хали анча кашшок. Кўлингиздаги китобча шу муаммони хал килиш йўлидаги кичик бир кадамдир. Китобчада катталар учун хам мухим саналадиган маълумотлар ёш боланинг онгига мос равишда, содда усул билан болалар тилида хикоя килинади.

Боламизнинг тарбияси мукаммал бўлишига эришиш максадида унга ёшлигидан бошлаб хар сохадан шингил-шингил маълумотлар бериб боришимиз жуда фойдалидир. Болани хар бир нарса ва вокеадан ибрат олишга, тугри хулоса чикаришга ўргатишимиз зарур. Бу ўринда тарихий мисолларга мурожаат килишнинг ахамияти катта. Ушбу китобчанинг услуби мана шу йўналишдадир. Унда оламнинг яралиши хакида кискача тушунча берилади. Аллох, дин, пайгамбарлар ва хоказо бошка мавзулар навбат билан бирма-бир зикр килинади. Дарс давомида керакли хулосалар чикариб борилади. Булар боланинг ёшлик чогида билиб олиши зарур бўлган бирламчи маълумотлардир. Зеро, бу билимлар боланинг рухиятига таъсир килади, уни покиза хаёт кечиришга ўргатади.


Кўпинча боланинг одобсиз ёки безори бўлиб колиши, ота-онасининг гапига кулок солмай ўсиши, ўсмир бўла туриб хам ибодатга астойдил киришиб кетолмаслиги унга Аллох, фаришталар, дин,  пайгамбарлар, Киёмат, жаннат, дўзах ва хисоб-китоб хакида унинг ёшига мос равишда тушунтирилмаганидан хам  келиб чикади. Агар бола билан бу мавзуларда чиройли ва мунтазам сухбатлар ўтказиб турилса, унинг хулки одобида, илм ва ибодатга кизикишида албатта ижобий ўзгаришлар пайдо бўлади, иншоаллох.

Ота-оналар ва устозлар хар куни ёки кун ора бу китобдан биттадан дарсни боланинг ўзига овозини чикартириб ўкитадилар. Зарур бўлса, ўзлари ўкиб берадилар. Кейин ундаги мавзуни эхтиёжга караб кенгайтириб тушунтирадилар. Ундан сўнг боладан тушунган нарсасини гапириб беришни сўрайдилар. Хар бир дарс сўнгида берилган коидани ўкувчининг  кобилиятига караб, ёд олишни тавсия этадилар. Ўтилган дарсни мустакил ўкиб тайёрлашни топширадилар. Эртаси куни боладан кечаги дарс ва унинг сўнггидаги коидани сўрайдилар.

Рисолада иймон ва Ислом рукнлари баён килинмаган. Улар алохида китобларнинг мавзусидир. Ушбу китобчанинг вазифаси - болага Ислом дини хакида бирламчи тушунча беришдан иборат.

Рисолани тайёрлашда мўътамад манбалардан, жумладан, Имом Исбахонийнинг «Сифатул-жанна» ва Имом Байхакийнинг «Исботу азобил-кабр» китобларидан фойдаланилди. 


1 дарс

 

БУ ДУНЁНИ КИМ ЯРАТГАН?..

 

Ассалому алайкум, хурматли болалар! Биз сизлар билан бу китобчада хар бир мусулмон бола ва мусулмон кизча билиши керак бўлган Ислом дарсларини ўрганамиз. Кадимда бўлган вокеалар хакида сухбатлар киламиз. Улардан ибрат оламиз. Дарсларимиз давомида эътикод ва одобимиз чиройли бўлиб боради.

Болалар, келинглар, биз аввало бу дунёни ким яратган, деган саволга жавоб топайлик. Шунда одамлар кандай пайдо бўлганини хам билиб оламиз. Бунинг учун сизлар атроф-табиатга бир каранглар-чи. Нималарни кўраяпсизлар? Дарахтлар, ўсимликлар, ер, осмон, куёш ва хоказо. Тўгрими? Кани, энди айтинглар-чи, мана шу нарсаларни ким яратган?...


– АЛЛОХ ТАОЛО!

– Тўппа-тўгри! Буларнинг хаммасини Аллох Таоло яратган. Сиз билан бизни хам У пайдо килган. Аммо Аллох бу дунёни, одамларни кандай килиб яратган, биласизларми? Мана, эшитинглар бўлмаса.

Илгари осмон хам, ер хам, одамлар хам бўлмаган эди. Дарахтлар, ўсимликлар, хайвонлар хам йўк эди. Ёлгиз Аллохнинг Ўзи бор эди, холос. Аллох бу дунёни яратишни хохлади. Шунда У энг аввал Аршни, кейин Каламни яратди. Нурдан фаришталарни пайдо килди. Кейин сувни, сўнг ер билан осмонни яратди. Ундан кейин ерда денгиз-океанларни, тоглар ва дарёларни, хамда ўсимликлар ва хайвонларни пайдо килди. Оловдан Иблисни яратди. (Иблис-Шайтон). Аллох хамма нарсани яратиб бўлгандан сўнг ОДАМ отамизни яратди. У Одам отамизни лойдан яратиб жон киргизди. Кейин Хавво онамизни пайдо килди.

Аллох Одам Ато ва Момо Хаввони жаннатга киритиб кўйди. Жаннат жуда хам катта ва чиройли жой эди. Одам Ато билан Момо Хавво жаннатда сайр-томоша килиб, рохат-фарогатда яшай бошладилар. Аллох уларга: «Бу ерда хохлаган ерингиздаги неъматлардан бемалол еяверинглар», - деди. Кейин жаннатдаги битта дарахтни кўрсатиб: «Мана бу дарахтга якинлашманглар!» – деди. У дарахтнинг мевасини ейишдан кайтарди. Аммо бир куни Иблис Одам Ато ва Момо Хаввони алдаб, ўша дарахтнинг мевасидан едириб кўйди. Чунки Шайтон уларга душман эди. Одам отамиз ва Хавво онамиз Шайтоннинг сўзига кириб, Аллохга гунохкор бўлиб колдилар. Шундан кейин Аллох уларни жаннатдан чикариб юборди. Фаришталар Одам Ато ва Момо Хаввони Аллохнинг буйруги билан ерга олиб келдилар. Одам ва Хавво ўзларининг килган гунохларига йиглаб тавба килишди. Аллох уларга мехрибон эди. Уларнинг гунохларини кечирди. Тавбаларини кабул килди.

Аллох ерга Одам отамиз ва Хавво онамиз билан бирга Шайтонни хам юборди. Аммо энди Одам Ато ва Момо Хавво Шайтоннинг сўзига кирмасдан Аллохнинг айтганини килиб хаёт кечира бошлашди. Аллохга чиройли ибодатлар килиб юришди. Аллох у икковларига кўпгина ўгил-кизлар берди. Одам Атонинг исмлари Одам бўлгани учун у кишининг болаларини, «Одам болалари», деб аталди. Кейин эса болаларни оталарининг номи билан «одамлар», деб атала бошланди. Шундай килиб бизнинг хам номимиз «одам» бўлди.


 

1 – коида. Бу дунёни ва унинг ичидаги хамма нарсани Аллох Таоло яратган. Бизни хам У яратган. Бу дунёдаги хамма нарса Уники.

 

 


Саволлар:

1

Бу дунёни ким яратган? Кандай килиб?

2

Одамлар кандай килиб ерга келиб колдилар?


2 дарс

АЛЛОХ ТАОЛО КИМ?

 

АЛЛОХ ТАОЛО бизнинг Раббимиздир. РАББ яратувчитарбия килувчи, эга, дегани. Аллох бутун оламни яратган. У хамма нарсани парвариш килади, бокади, ўстиради. У оламнинг эгасидир. Аллохни хеч ким яратмаган. Унинг Ўзи аввалдан бор эди. Биз Аллохни Унинг исмлари, сифатлари оркали таниймиз ва Унга иймон келтирамиз. Унинг 99 та исм ва сифати бор. 

Аллох яккадир. Унинг хеч бир шериги, ёрдамчиси йўк. У ёрдамчига хам, бошка нарсаларга хам мухтож эмас. У хеч кимдан тугилмаган. Ўзи хам хеч кимни тугмаган. Унинг ота-онаси, аёли, ўгли, кизи йўк. Унга тенг келадиган хеч ким йўк. У хеч нарсага ўхшамайди. 

Аллох - доимо тирик. У хеч качон ўлмайди ва ухламайди. Ундан бошка хамма нарса ўлади. Аллох нимани хохласа тирилтиради, нимани хохласа ўлдиради. Одамлар, жинлар, хайвонлар, кушлар, баликлар, хашаротлар Аллохнинг махлукотларидир. Махлукот яратилган нарсалар, дегани. Махлукотлар бор бўлиш учун Аллохга мухтож бўладилар. Уларга Аллох жисм, жон, хаво, сув ва овкат беради.

Аллох - одамларга мехрибон. У ердаги барча нарсани одамзодга хизмат килсин, деб яратган. У шамол ва булутларни юборади. Ёмгир-корларни ёгдиради. Океан-денгизларни сув билан тўлгизади. Дарёларни окизади. Дарахтларни ўстиради. Одамларга нон бўлсин, деб бугдойларни етиштиради. Яна У меваларни пиширади. Гулларни очилтиради. Бизга овкат бўлиши учун халол хайвонларни яратади. Ердан фойдали конларни чикариб беради. Касалларга шифо беради. Биз Уни яхши кўрамиз.


Аллох хаммадан кучли. Ер, осмон ва уларнинг ўртасидаги хамма нарсалар Аллохга бўйсунади. Куёш, ой ва юлдузлар Аллох кўрсатган йўлдан четга чикмайдилар. Бир-бирлари билан тўкнашиб кетмайдилар. Баъзан тепамизда момакалдирок гумбурлайди. Чакмок чакади. Осмондан олов келиб ерга урилади. Дарахтлар, уйлар ёниб кетади. Баъзан каттик ер кимирлайди. Иморатлар йикилади. Одамлар уйларнинг тагида колиб кетадилар. Баъзи ерларга сел келиб, хамма нарсани сув окизиб кетади. Буларнинг хаммасини ким килади?.. Аллох! Биз Аллохдан кўркамиз.

Аллох хамма нарсани эшитувчи, кўрувчи, билувчидир. Аллох ернинг устида, остида ва осмонда бўлаётган ишларнинг хаммасини кўриб, билиб туради. Шивирлаб гаплашилган гапларни хам эшитади. Коп-коронгида турган нарсаларни хам, хеч кимнинг кўзига кўринмайдиган зарраларни хам кўради. У одамларнинг дилларидан ўтган фикрларини хам билиб туради. 

Аллохдан бошка биронта худо йўк. Худо, деб унга ибодат килинадиган Зотни айтилади. Ибодат, деганда намоз ўкиш, рўза тутиш каби ишлар тушунилади. Одамлар Аллохни танишлари, Ундан кўркишлари, Унга ибодат килишлари керак. Гунох ишлардан тўхташлари шарт. Шунда Аллох уларни балолардан асрайди. Агар одамлар Аллохнинг айтганини килмасалар, У офат юборади. Ёмонларни халок килади. Баъзан ёмонларга кўшиб яхшиларга хам бало юборади. Шунинг учун яхши одамлар ўзларидан бошкаларни хам Аллохнинг йўлига чакирадилар, ёмон йўлдан кайтарадилар.

 

2 – коида. Аллох - хаммамизнинг Раббимиз. Дунёдаги хамма ишларни У бошкаради. Аллох якаю ягонадир. Ундан бошка хеч бир худо йўк. Биз Аллохга ишонамиз ва ибодат киламиз. 

 


Саволлар:

1

Аллох кандай зот?

2

Аллохни нима учун танишимиз керак?



3 дарс

 

ДИН НИМА ДЕГАНИ?

 

Болалар, энди бу дарсимизда «Дин нима?»  деган саволга жавоб берамиз.

Одам Ато ва Момо Хавво жаннатдан чикарилиб, ерда хаёт кечира бошладилар. Аммо улар хали кўп нарсаларни билмас эдилар. Ер юзида нима ишларни килиш фойдали? Нималарни килиш зарарли? Кайси ишни килса савобу кайси ишни килса гунох бўлади? Буни уларга кимдир ўргатиши керак эди. Шунинг учун Аллох Таоло ерга ЖАБРОИЛ, деган фариштани юборди.  Аллох ушбу фариштага фойдали насихатларни бериб, буларни Одам Атога ўргатишни буюрди. Жаброил алайхиссалом етти кават осмоннинг устидан учи-и-б, ерга тушиб келдилар. Аллох берган илм ва насихатларни Одам Атога ўргатдилар ва шуларга амал килишни буюрдилар. Одам отамиз Аллохдан олган илмларга Момо Хавво билан бирга амал килдилар. Бу илмларни ўз болаларига хам ўргатдилар.

Аллох осмондан юборган хабар, илм, буйрук ва насихатларни ДИН, деб аталади. Динга кандай амал килишни пайгамбар кўрсатиб беради. Аклли кишилар албатта динга кирадилар. Аллохга иймон келтириб, Унга ибодат киладилар. ИБОДАТ Аллохга бандалик, куллик килиш, дегани. Намоз ўкиш, рўза тутиш, дуо килиш, Аллох учун курбонлик килиш, Куръон тиловат килиш, илм ўкиш, одамларни Аллохнинг йўлига чакириш ибодатдир. Инсон ибодат килганда ўзини йўкдан бор килган Аллохга ташаккур билдирган, Унинг мукофотларидан умид килган бўлади. Банда ибодат килаётган вактда Аллохни яхши кўрган холда Унинг дунё ва Охиратдаги азобидан кўркиб туриши керак.

Динга кирган одамни МЎМИН, МУСУЛМОН, деб айтилади. Мўмин-мусулмонлар Аллохга ибодат килиш билан бирга хамма одамга яхшилик киладилар. Кийналганларга ёрдам берадилар. Мўминларнинг уйларида нур, барака бўлади. Аллох уларни бало-офатлардан саклайди. Киёматда эса жаннатга киритади.

Ёмон одамлар динга киришга унамайдилар. Аллохнинг динига кирмаган одамни КОФИР, деб айтилади. Баъзи одамлар Аллохдан бошка нарсаларга ибодат киладилар. Аллохдан бошкага ибодат килишни ШИРК, дейилади. Ширк ишини киладиган одамни МУШРИК, деб айтилади. Мушриклар ўз кўллари билан ясаб олган ёлгон худоларга ибодат киладилар. Улар шайтоннинг йўлига кириб кетадилар. Кофир ва мушриклар дунёда гунох ишларни киладилар. Харом нарсаларни ейдилар. Бундай одамлар ўзларининг ёмонликлари сабабли хар хил касалликларга дучор бўладилар. Уруш, ер кимирлаш, сув тошкини каби балоларга учрайдилар. Охиратда эса дўзах оловига улоктириладилар.


Баъзи одамлар Аллох юбормаган ва пайгамбар айтмаган ишларни динга киритиб, мана шу хам диндан, деб айтадилар. Диндан бўлмаган бундай ишларни БИДЪАТ, дейилади. Бидъатни Аллох хам, пайгамбар хам, мусулмонлар хам ёмон кўришади. Бидъат ишни Аллох кабул килмайди.

 

3 – коида. Аллох Таоло осмондан юборган насихат ва буйрукларни дин, деб аталади. Одамлар ўйлаб топган ёлгон динни эса ширк, дейилади. Дин одамлар учун жуда хам фойдалидир. Ширк одамларга факат зарар келтиради.

 


Саволлар:

1

Дин нима дегани? Ибодат, деб нимага айтилади? Аллох нима учун динни

 

юборди?

2

Мўмин ва мусулмон, деб кимга айтилади? Кофир, мушрик, ширк, бидъат 

 

нима дегани?


4 дарс

 

ПАЙГАМБАР КИМ?

 

Биз яхши биламизки, Аллох одамларга тўгри йўлни кўрсатиш учун уларга дин юборган. Бунинг учун Аллох одамларнинг ичларидан энг аклли ва энг яхши кишини танлаб олган. Кейин унинг олдига Жаброил фариштани юборган. Жаброил алайхиссалом у одамга Аллох юборган хабарни олиб келган. Жаброил фаришта Аллохдан унга хабар олиб келадиган инсонни ПАЙГАМБАР, деб аталади. Аллох пайгамбарга осмондан юборадиган хабарни ВАХЙ, деб аталади. 

Аллох баъзи пайгамбарга факат ўзи амал килиши учун вахй, дин юборган. Бундай пайгамбарни НАБИЙ, дейилади. Аллох баъзи пайгамбарга ўзидан бошка одамларни хам динга давъат килишни буюрган. Бундай пайгамбарни РАСУЛ, дейилади. Расул элчи дегани.


Расуллар ўз замонларидаги инсонларга: «Мен сизларга Аллох томонидан элчи килиб юборилдим»,- деганлар. Сўнг уларни Аллохга иймон келтиришга ва Унга ибодат килишга чакирганлар. Аммо кўп одамлар бу гапга ишонишмаган. Шунда Аллох Таоло пайгамбарларга турлимўъжизалар берган. Мўъжиза одамларнинг кўлидан келмайдиган кийин ишларни килиш, дегани. Пайгамбарлар мўъжизалар кўрсатиб, ўзларининг Аллох томонидан юборилган хакикий элчилар эканликларини исботлашган. Шундан кейин кўпгина одамлар уларга ишонишган ва иймон келтиришган. Ўликларни тирилтириш, осмондан ноз-неъматлар тушириш, дарахтлар ва хайвонлар билан гаплашиш каби ишларни мўъжиза, деб аталади.

Одам Ато энг яхши инсон бўлганлари учун Аллох у кишини ердаги энг биринчи набий-пайгамбар килди. У киши Аллох юборган динга Момо Хавво билан бирга амал килдилар. Динни болаларига ўргатдилар.

Одам отамиз вафот этганларидан кейин у кишининг фарзандлари жуда кўпайиб кетишди. Улар ер юзининг хар хил тарафларига таркаб кетиб хаёт кечира бошладилар. Одамлар турли-туман халкларга бўлиниб кетдилар. Аллох хар бир кавм ва халкнинг ичидан унинг ўзига алохида пайгамбарлар чикарди. Кадимда Нух, Худ, Солих, Иброхим, Лут, Мусо, Исо каби пайгамбарлар одамларни динга даъват килиб ўтишди. Айтишларича, кадимда ўтган набий ва расулларнинг сонлари бир юз йигирма тўрт минг бўлган. Аллох у пайгамбарларга хам Жаброил фаришта оркали вахй юбориб, ваъз-насихатлар килди. Динларини янгилаб турди. Баъзи пайгамбарларга осмондан насихатлар ёзилган сахифалар туширди. Баъзиларига мукаддас китоблар юборди. Одамлар расулларга бўйсуниб яшаган пайтларида жуда хам яхши ва ширин хаёт кечирдилар. Пайгамбарга итоат килмаганларни Аллох офатлар юбориб халок килди.

Пайгамбарлар дунёдаги энг одобли ва энг рахмдил кишилардир. Улар одамларга факат яхшилик килишади. Хеч кимдан пул, мол-дунё сўрамасдан Аллохнинг динини ўргатишади. Шунинг учун пайгамбарлар Аллох энг яхши кўрадиган инсонлар бўладилар. Кимки пайгамбарнинг айтганини килса, Аллох ўша одамни хам яхши кўради.

 


следующая страница >>